date

Wildberries Ўзбекистонда 141,6 млн долларлик логистик марказ қурмоқчи

Wildberries Ўзбекистонда 141,6 млн долларлик логистик марказ қурмоқчи
Россия бош вазир ўринбосари Денис Мантуровнинг маълум қилишича, Wildberries компанияси Ўзбекистонда йирик логистик марказ қуришни режалаштирмоқда. Ушбу лойиҳа ҳақида ТАСС хабар берди.

Марказнинг майдони 100 минг квадрат метрни ташкил этади, инвестициялар ҳажми эса 11 миллиард рубль ($141,6 миллион)дан ошади. Лойиҳа ишга туширилгач, тахминан 7,5 мингта янги иш ўрни яратилади.

Мажмуа босқичма-босқич фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, ишлар келаси йилнинг охирига қадар якунланади. Денис Мантуровнинг сўзларига кўра, 2024 йил якунига кўра, Ўзбекистон маҳсулотларининг Россия бозоридаги савдо ҳажми $605 миллионга етган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Wildberries Ўзбекистонда 141,6 млн долларлик логистик марказ қурмоқчи