date

«Ал-Наср» Роналду билан 2027 йилдан кейин ҳам қолмоқчи

«Ал-Наср» Роналду билан 2027 йилдан кейин ҳам қолмоқчи

Ҳужумчи Криштиану Роналду 2027 йил ёзида, амалдаги шартномаси якунлангач, «Ал-Наср»ни тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, Саудия Арабистони Роналду мамлакатда қолиши учун уни клуб эгаларидан бирига айлантириш вариантини кўриб чиқмоқда. Режага биноан, португалиялик юлдузнинг «Ал-Наср»даги улуши ҳозиргидан оширилиб, 15 фоизгача етказилиши мумкин. Лига эса Роналду кетган тақдирда глобал қизиқиш кескин пасайиб кетмаслиги учун турли сценарийларни ўрганмоқда.

Роналду 2023 йилда «Ал-Наср»га эркин агент сифатида келганди. Жорий мавсумда у Саудия клуби сафида 20 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» Роналду билан 2027 йилдан кейин ҳам қолмоқчи