
Ўзбекистон 2025 йилда Россия сайёҳлари учун энг арзон йўналишлар рўйхатига кирди. "Туту" сервиси маълумотларига кўра, бу ерда икки кишилик бир ҳафталик дам олиш ўртача 105 минг рубл ёки 16,4 миллион сўмга тушади.
Бу ҳақда РИА Новости хабар берди. Яқин хориж давлатлари орасида Ўзбекистон нархлар бўйича бешинчи ўринни эгаллади.
Мутассаддилар энг арзон дам олиш Беларусда – 61 минг рубл (9,5 миллион сўм), Қозоғистонда – 70 минг рубл (11 миллион сўм), Грузияда – 93 минг рубл (14,5 миллион сўм) ва Арманистонда – 96 минг рубл (15 миллион сўм) эканлигини қайд этишган.
Россиялик сайёҳлар учун энг қиммат йўналишлар Колумбия, Перу ва Чили бўлиб, бу мамлакатларда бир ҳафталик дам олиш 300 минг рубл (46,9 миллион сўм) ва ундан юқори нархга тушади.
"Бизнинг прогнозларимизга кўра, 2026 йилда Хитой арзон йўналишлар рўйхатидан жой олиши мумкин, чунки бу мамлакатга бўлган талаб, айниқса, Янги йил байрамлари арафасида ўсиб бормоқда", – дея изоҳ берди "Туту" авиабозорини ривожлантириш бўйича директор ўринбосари Артём Кузьмин.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.