
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент — Москва (Домодедово) — Тошкент йўналишидаги HY603/604 рейсларининг кечиктирилганини маълум қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Ўзгаришлар Москва аэропортидаги вақтинчалик чекловлар сабабли амалга оширилган. Янгиланган маълумотга кўра, парвозлар қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади: HY603: Тошкентдан жўнаш вақти соат 10:00, Москвага етиб бориш вақти 12:20.
HY604: Домодедоводан жўнаш вақти соат 14:00, Тошкентга етиб келиш вақти 19:50. Москва расмийларига кўра, пойтахт осмонида 32та дрон йўқ қилинган.
Шу сабабли Шереметьево, Жуковский, Внуково ва Домодедово аэропортларида самолётларни қабул қилиш чекланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.