date

Ўзбекистон ва АҚШ “Лукойл” активлари бўйича музокара олиб бормоқда

Ўзбекистон ва АҚШ “Лукойл” активлари бўйича музокара олиб бормоқда
Ўзбекистон энергетика вазири Журабек Мирзамаҳмудов Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашувда Тошкент АҚШ билан Россиянинг “Лукойл” компаниясининг Ўзбекистондаги активлари бўйича музокаралар олиб бораётганини маълум қилди. Вазирнинг сўзларига кўра, АҚШ расмийлари хориждаги “Лукойл” активлари сотилиши муддатини келгуси йил январ ойи ўртасигача узайтириш бўйича расмий хат юборган.

Шунингдек, Мирзамаҳмудов ушбу масалада халқаро ҳуқуқ нормаларига мос келадиган ва мамлакат манфаатларига хизмат қиладиган ечим топилишига умид билдирди. Музокаралар ҳуқуқшунослар ва АҚШ расмийлари билан давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ жорий йил кузида “Лукойл” ва унинг шўъба корхоналарига қарши санкциялар жорий этган эди. Мазкур россиялик компания Ўзбекистонда бир нечта газ конларида қазиб олиш ишларини олиб боради, шунингдек, Қандим газни қайта ишлаш мажмуасини қуриб, фойдаланишга топширган.

2024 йилнинг июль ойи охирига келиб, “Лукойл”нинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган инвестициялари $10 миллиарддан ошди. Газ қазиб олишдан ташқари, компания республикада автомашиналарга ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғини ҳам ривожлантирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва АҚШ “Лукойл” активлари бўйича музокара олиб бормоқда