date

2027 йил – Превентив дипломатия йили

2027 йил – Превентив дипломатия йили
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхободда бўлиб ўтган тинчлик ва ишонч форуми доирасида 2027 йилни Превентив дипломатия йили деб эълон қилиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Ушбу ташаббус доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тузилмалари, жумладан, Ашхободдаги Превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ иштирокида халқаро конференциялар, форумлар ва делегациялар алмашинуви ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Президент Мирзиёев Туркманистоннинг 2025 йилни Халқаро тинчлик ва ишонч йили деб эълон қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу ғоя низоларни музокаралар орқали ҳал қилишни мақсад қилган давлатлар учун муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, Президент 2026 йилда Тошкентда халқаро гуманитар форум – “Маданиятлар мулоқоти”ни ташкил этишни ҳамда “Ёшлар тинчлик ва ишонч йўлида” дастурини йўлга қўйишни таклиф қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » 2027 йил – Превентив дипломатия йили