Жастин Лидс 1:1дан кейин бир очкога рози бўлди

Англия Премьер-лигасининг 23-турида «Лидс» ва «Эвертон» ўзаро баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этиб, биттадан очко қўлга киритди. «Лидс» сафида гол муаллифи Жеймс Жастин бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдан сўнг Жастин натижани изоҳлади: «Биринчи бўлимни жуда яхши бошладик. Гол урдик, яна имкониятлар ҳам бўлди, аммо устунликни давом эттира олмадик. Рақибнинг ҳам ўз кучли томонлари бор экан, иккинчи бўлимда улар яхшироқ ўйнашди ва якунда бир очко билан кифояландик», — дея унинг сўзларини BBC Sport келтиради.
АПЛнинг 24-турида «Лидс» ўз майдонида Лондоннинг «Арсенал» клубини қабул қилади. Ўйин январ ойининг сўнгги кунида бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг