
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони, фермер Абдураим Ҳамидовнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди. У 10 декабрь куни, 83 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Абдураим Ҳамидов 1943 йил 20 октябрь куни Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1960 йилда "Ўзбекистон" колхозида механизатор сифатида бошлаган.
Кейинчалик пудратчи сифатида хизмат қилган ва 2007 йилда "Шаҳанд ҳумо қуши" фермер хўжалигини ташкил этиб, кўп йиллар давомида ушбу хўжаликка раҳбарлик қилган. Қарийб 60 йиллик меҳнат фаолияти давомида у қишлоқ хўжалиги соҳасининг нуфузли мутахассисларидан бирига айланган.
Замонавий агротехнологияларни жорий этишда фаол иштирок этган ва мамлакатда пахтачилик ҳамда фермерлик ҳаракати ривожига катта ҳисса қўшган. Шунингдек, Наманган вилояти халқ депутатлари Кенгаши депутати сифатида ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда қатнашган.
Абдураим Ҳамидовга "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони берилган, у "Меҳнат шуҳрати" ордени ва Ўзбекистон Фахрий ёрлиғи билан тақдирланган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.