
Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга ўрмон фонди ерлари бўйича экилган дарахтлар учун субсидия берилади. Ҳар 100 та дарахт учун уларга 1 БҲМ (412 минг сўм) миқдорида маблағ тўланади.
Оила ер майдонини тайёрлайди, дарахтлар экади ва бутун мавсум давомида уларга қарайди. Мураббий маҳаллий экология бўлими билан биргаликда дарахтларни текширади ва фото ҳисобот тайёрлайди.
Дарахтлар ҳақидаги маълумотлар «Экофаол фуқаро» платформасидаги шахсий кабинетга киритилади ва беш иш кун ичида тасдиқланади. Шундан сўнг, оилага субсидия миқдорининг 50 фоизи тўланади ва маблағ тўғридан-тўғри банк картасига ўтказилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.