date

19,5 минг кишини ноқонуний умра сафарига юборган турагентлик аниқланди

19,5 минг кишини ноқонуний умра сафарига юборган турагентлик аниқланди

Ўзбекистонда Жалолқудуқ Авиатранс номи билан фаолият юритган ноқонуний турагентликнинг умра сафарларини рухсатсиз ташкил этгани фош этилди. ИИВ маълумотига кўра, ушбу ташаббус ортидан 19,5 минг нафар фуқаро ноқонуний тартибда умра зиёратига юборилган.

Терговда аниқланишича, ташкилотчилар зиёратчилардан жами 22,8 млн доллар маблағ йиғиб олган. Солиқ ва мажбурий тўловлардан бўйин товлаш миқдори 15,3 млрд сўмдан ошгани, компания ҳаракатлари оқибатида давлатга етказилган зарар эса 1,8 млрд сўмга баҳоланган.

Саудия Арабистонида етарли шароитлар яратилмагани сабаб 534 нафар ўзбекистонлик оғир вазиятда қолиб кетган — улар кейинчалик махсус рейслар орқали ватанга қайтарилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. ИИВ 13 нафар шахс ушланганини, яна бир киши жавобгарликка тортилганини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » 19,5 минг кишини ноқонуний умра сафарига юборган турагентлик аниқланди