date

«Ўзбекнефтгаз» раҳбари тўртта нефтбаза бошлиғини лавозимидан озод этди

«Ўзбекнефтгаз» раҳбари тўртта нефтбаза бошлиғини лавозимидан озод этди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов компания корхоналарида ўтказилган текширувлар якунларини сарҳисоб қилди. Текширувларда аниқланган жиддий камчиликлар ортидан Термиз, Жиззах, Мароқанд ва Кучликдаги нефтбазалар раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Йиғилишда нефтбазалар фаолиятини тартибга солиш, шунингдек солиқ юкини оптималлаштириш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди. Сангинов иш жараёнида очиқлик ва шаффофлик устувор бўлишини таъкидлади: ёқилғи аҳолига «кулранг» схемаларсиз, сифат йўқотишлари ва талон-торожларсиз етиб бориши керак.

Абдуғани Сангинов «Ўзбекнефтгаз»га 2025 йил декабрь ойида раҳбар этиб тайинланган. У бу лавозимда 2023 йил мартидан буён компанияга раҳбарлик қилиб келган Баҳодир Сидиқов ўрнини эгаллаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » «Ўзбекнефтгаз» раҳбари тўртта нефтбаза бошлиғини лавозимидан озод этди