21:52 / 22.08.2017
6 674

“Ўтган кунлар” романи инглиз ва француз тилларига таржима қилинмоқда

“Ўтган кунлар” романи инглиз ва француз тилларига таржима қилинмоқда
Ислом Каримов номидаги Фонд маданий-маърифий ва илмий оммабоп манбалар ҳамда ўзбек адабиёти дурдоналарини таржима қилиш ва чоп этишга грант ажратиш орқали Ўзбекистоннинг бой маданий меросини асраш ва тарғиб этишга ҳисса қўшиб келмоқда, дейилади фонднинг Facebook`даги саҳифасида.

Фонд Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси билан ҳамкорликда атоқли ўзбек адиби Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романининг инглиз ва француз тилларига таржимасига бош-қош бўлмоқда.

Ўзбек романчилик мактабининг илк намунаси саналган мазкур асар XX аср ўзбек адабиётининг чинакам дурдонаси дея эътироф этилган. Салкам бир аср аввал ёзилган роман ҳали-ҳамон ўзбек адабиётининг энг кўп ўқиладиган асарлари сирасига киради.

Ўзбекистоннинг миллий маънавий бойлигига айланган “Ўтган кунлар” романи хорижлик ўқувчилар орасида ҳам ўз мухлисларига эга бўлса ажаб эмас. Айни чоқда, асар хориж ўқувчисини ўзбек халқининг маънавий олами, юксак бадиий тафаккури ва умрбоқий қадрият ва анъаналарига ошно этади.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ўтган кунлар” романи инглиз ва француз тилларига таржима қилинмоқда