date

Александр Пато Англия клубини сотиб олишга яқин турибди

Александр Пато Англия клубини сотиб олишга яқин турибди

«Милан»нинг собиқ ҳужумчиси, бразилиялик Александр Пато яқин орада футболга қайтиши мумкин, аммо бу сафар майдонда эмас. У Англиянинг «Колчестер» клубида назорат пакетини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳозир «Колчестер» League Two’да — Англия футболидаги куч жиҳатидан тўртинчи дивизионда иштирок этади. Клуб раҳбарияти бразилиялик билан бўлаётган музокараларни тасдиқлаган, Патонинг ўзи ҳам сўнгги пайтларда жамоа ўйинларида тез-тез кўриниб қолмоқда.

Данни Коули қўл остидаги жамоа айни пайтда ўзига ишонч тўплаб, натижаларини яхшиламоқда ва League One’га кўтарилиш учун кураш олиб бормоқда. Пато каби таниқли ва харизматик шахснинг келиши эса клубга медиа майдонида қўшимча туртки бериши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Александр Пато Англия клубини сотиб олишга яқин турибди