08:30 / 05.03.2020
7 179

Ғуломжон Самадов: «Ошпаз, таксичи ва маклерлар давлат имтиёзларидан фойдаланса-да, солиқ тўламайди»

Ғуломжон Самадов: «Ошпаз, таксичи ва маклерлар давлат имтиёзларидан фойдаланса-да, солиқ тўламайди»
Халқаро пресс-клуб бош продюсери Ғуломжон Самадов 4 март куни бўлиб ўтган сессияда ошпаз, таксичи ва маклерлар давлат берган ҳамма имтиёзлар – бепул таълим, тиббий хизматдан фойдаланса-да, даромадидан солиқ тўламаслигини таъкидлаб, бу борада жамоатчилик назоратидан фойдаланган ҳолда уларни қандай қилиб солиққа тортиш мумкинлиги билан қизиқди.

Саволга «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков жавоб бериб, Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши кураш ўтган йили бошлангани, бу масала янги қабул қилинган Солиқ кодексида кўзда тутилганини айтиб ўтди.

«Ўтган йили Солиқ кодексини янги таҳрирда қабул қилдик. Бундан иқтисодий чоралар қўллаган ҳолда яширин иқтисодиётни камайтириш мақсад қилинган эди.

Оддий қилиб айтадиган бўлсак, шунақанги манфаатли тизим, бизнес муҳитини яратишимиз керак эдики, яшириниб юрган тадбиркорлар ўзи хоҳиш билдириб [очиқликка] чиқиши керак эди.

Натижада солиқ турларимиз 19тадан 15тага камайтирилди, қўшимча қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга туширилди. Шунингдек, дивидентлар бўйича тўловлар ва бошқа солиқ ставкаларининг камайтирилганига қарамасдан, тушумимиз 1,5 баробарга ортганини кўришимиз мумкин. Бу давлат томонидан яширин иқтисодиётга кўрилаётган чорага яққол мисолдир
.
Ғуломжон Самадов: «Ошпаз, таксичи ва маклерлар давлат имтиёзларидан фойдаланса-да, солиқ тўламайди»

Ғуломжон Самадов: «Ошпаз, таксичи ва маклерлар давлат имтиёзларидан фойдаланса-да, солиқ тўламайди» ? https://kun.uz/18751097

Опубликовано Kun.uz Среда, 4 марта 2020 г.

Бу ерда яширин иқтисодиётга қарши курашда жамоатчилик ҳам ёрдам бериши керак, деган таклиф бўлмоқда.
Жамоатчилик қандай назорат қилади? Оддий мисол: такси хизматларидан фойдаланганда чек талаб қилиши керак бўлади. Ёки бўлмаса, дўконга кирганда чек талаб қилиш керак. Булар жамоатчилик назорати ҳисобланади.

Тушунишимиз керакки, гап бир парча қоғоздамас. Бу орқали тадбиркор ўзига тушадиган фойдадан маълум қисмини давлат бюджетига тўлашини биз таъминлаймиз
», дейди у.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги давлат дастурида жисмоний шахсларнинг таксичилик қилишига рухсат берилиши кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ғуломжон Самадов: «Ошпаз, таксичи ва маклерлар давлат имтиёзларидан фойдаланса-да, солиқ тўламайди»