
Бир неча ойдан буён ижтимоий тармоқларда муҳокама марказига айланган "Манзура турмушга чиқмоқда", "Мурод Йўлдошев уйланяпти", "Иккаласи бирга" мавзусидаги миш-миш гапларга Манзура ва Мурод Йўлдошев ўз мурожаатида ниҳоя қўйишди. Хонанда Манзура ва актёр Мурод Йўлдошев биргаликда чиқиш қилиб, барча гап-сўзларга аниқлик киритишди.
Қўлларида телефон, юзларида табассум, бир-бирига тўлиқ ишонч билан қарашган бу жуфтликнинг видеомурожаатида, илгари тарқалган “уйланиш”, “турмуш қуриш” ва “ҳақиқий тўй бўлади” деган хабарларнинг бари актёрлик маҳорати ва ижодий ёндашиш бўлгани очиқ айтилди. Улар “ҳамма гаплар шунчаки сценарий эди, ҳаётда биз ҳамон актёр ва актрисамиз, ҳеч қандай келин-куёвлик борасида сўз бораётгани йўқ”, дея мухлисларга мурожаат қилишди.
Видеолавҳада Манзуранинг анъанавий оқ либосда, хушчақчақ ва осуда туриши, Муроднинг эса катта эҳтиром ва самимият билан ёнида туриши бу вазиятни янада ишончли ва ҳақиқий кўрсатган. Аслида эса бу бари ижодий саҳна ва ҳеч қандай шахсий муносабат йўқлиги қайд этилди.
Мурод ва Манзура бу “шоу” орқали ижтимоий тармоқдаги барча миш-мишларга нуқта қўйди ва мухлислардан энди нафақат экранда, балки ҳаётда ҳам “ўйин” ва “ҳақиқат” ўртасидаги фарқни ажрата билишни сўрашди.
Тўғриси, бу каби кутилмаган сценарийлар ва актёрлик саҳналари муҳитни қизитиб туриши мумкин, аммо ҳақиқий тўйни бошқа жойдан излашга тўғри келади. Манзура ва Мурод эса ҳозирча ижодий йўлларида давом этишмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар