Пойтахтда такси ҳайдовчиси қизга зўравонлик қилди, текширув бошланди

1 дақиқа ўқиш9.7K
Пойтахтда такси ҳайдовчиси қизга зўравонлик қилди, текширув бошланди
Тошкентда такси ҳайдовчиси қизга тажовуз қилгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди, деб UPL.uz сайти хабар берди.

Facebook’даги йирик гуруҳларда эълон қилинган маълумотларга кўра, жабрланувчи иш жойида «эшикдан эшикка» етказиб бериш хизмати учун такси чақирган. Ҳайдовчи офисга кўтарилишни рад этган ва мижознинг ўзи тушиши кераклигини айтган.

Қиз ташқарига чиққанидан сўнг, ҳайдовчи унга қўнғироқ қилган. У буюртма тўланмаганини билмаган ва у пайтда ўзида пул ҳам бўлмаган. Қиз ҳайдовчига офисга кириб пулни олишни таклиф қилган. Шунда ҳайдовчи унга тажовуз қилиб, қўлларидан ушлаб силкитган, сўнгра қўлларини синдириб посилкани тортиб олган. Жабрланувчи ички ишлар органларига ариза ёзганини маълум қилган.

Яндекс.Такси матбуот хизмати UPL.uz мухбирига бундай ҳолатлар қабул қилиб бўлмаслигини, курьер хизматдан четлатилганини ва ички текширув бошланганини маълум қилди. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?