
Жорий йилнинг июнь ойида халқаро ҳамкорлик доирасида яна бир муҳим келишув амалга оширилди — Жанубий Корея мутахассислари томонидан Ўзбекистонда етиштирилган 6 бош хизмат ити сотиб олинди.
Маълумотларга кўра, Тошкентдаги Миллий кинология марказида махсус тайёргарликдан ўтказилган Жесси, Белла, Фарона, Рада, Файз ва Фариз лақабли итлар юборилишдан олдин барча талабларга жавоб берадиган ветеринар текширувлардан ўтказилди. Улар халқаро ташиш учун зарур бўлган ҳужжатлар билан расмий равишда Тошкент халқаро аэропорти орқали Кореяга юборилди.
Кореялик божхона хизматлари бу итларни қабул қилиб олди ва ҳозирда уларнинг янги иқлимга мослашув жараёни давом этмоқда. Мослашиш якунига етгач, ушбу итлар мамлакат хавфсизлиги учун хизматга жўнатилади. Айтиш жоизки, бу итлар гиёҳвандлик моддалари ва контрабандага қарши курашишда самарали фаолият олиб боради.
Бу нафақат икки давлат ўртасидаги ишончли ҳамкорликни ифодалайди, балки Ўзбекистондаги кинология соҳасидаги ютуқларни ҳам намоён этади. Миллий кинология маркази томонидан халқаро стандартларга мувофиқ етиштирилаётган итлар хорижда юқори баҳоланаётгани — бу соҳадаги катта салоҳиятдан дарак беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея ушбу марказдан 3 бош хизмат итини сотиб олган эди. Янги юборилган 6 та ит ортидан, жами 12 та ўзбек ити Кореяда хизмат қилишга тайёр ҳолга келди.
Мамлакатимизда тайёрланаётган хизмат итларининг халқаро бозордаги талаб даражаси ошиб бораётгани, бу йўналишда янада кўпроқ экспорт шартномаларининг имзоланишига асос бўлади, деган умид бор. Миллий кинология марказининг бу йўлдаги меҳнати эса — мамлакатимиз нуфузини янада оширмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар