
Эроннинг машҳур "Персеполис" клуби атрофида яна бир муҳим трансфер янгилиги муҳокама марказига айланди. Клуб менежери Мустафо Лашгари ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Отабек Шукуровнинг эҳтимолий келишидан воз кечишга тўғри келганини маълум қилди, деб хабар берди parsfootball.com.
Мустафо Лашгарининг айтишича, Шукуров аввал бошда жамоанинг асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида қаралган. Бироқ, футболчининг жароҳати ва Францияда ўтказилиши керак бўлган жарроҳлик амалиёти бу жараёнга жиддий тўсиқ бўлган. "Дастлабки трансферлар рўйхатимизда Шукуров бор эди, лекин унинг соғлиги билан боғлиқ муаммолар сабаб у номзодлар орасидан чиқарилди. Айни пайтда биз марказий ҳимоячи ва ўнг қанот ҳимоячиси позициялари учун янги номзодлар билан музокаралар олиб бормоқдамиз", – деди клуб менежери.
Аввалроқ, "Персеполис"нинг бош мураббийи Воҳид Ҳошимьян шахсан ўзи Отабек Шукуровни жамоада кўриш истагини билдирган эди. Бу ҳолат эронлик мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотганди ва Шукуровнинг трансфери ортидан турли миш-мишлар тарқалди.
Клубнинг сўнгги қарори нафақат ўзбекистонлик футболчи учун, балки жамоанинг трансфер сиёсати учун ҳам муҳим бурилиш нуқтаси бўлди. Эндиликда "Персеполис"нинг эътибори асосан ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга қаратилган. Экспертлар таъкидлашича, Шукуровнинг жароҳати туфайли келишув амалга ошмай қолиши унинг келгуси фаолияти учун ҳам катта синовга айланиши мумкин.
Футбол муҳлислари эса бу янгиликларни қизиқиш билан кузатмоқда. Отабек Шукуровнинг тикланиш жараёни қандай кечиши ва келажакда қайси клубда фаолият олиб бориши ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда. Шунингдек, "Персеполис"нинг ҳужум ва ҳимоя чизиғида қандай янгиликлар бўлиши ҳам барча учун қизиқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар