18:48 / 29.03.2020
3 543

Хитойдан 4 тоннага яқин тиббий воситалар олиб келинди

Хитойдан 4 тоннага яқин тиббий воситалар олиб келинди
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда коронавирус аниқлангач, Хитойдан 4 тоннага яқин тиббий воситалар Тошкентга етказилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси маълум қилди.

Хабар қилинишича, COVID-19 Ўзбекистонга ҳам кириб бориши биланоқ элчихона хитойлик шериклар ва ишбилармон доиралар вакиллари билан биргаликда Ўзбекистонга юбориш учун зарур дори-дармон ва бошқа турли тиббий ашёларни тўплаш чораларини кўра бошлаган.

Улар орасида «Camel Group», «Anhui Conch», «China Construction», «Beizhong Yiling Pharm», «CASIC+CPMIEC», «Dongfang Electric», «HYTERA», «NORINCO», «Poly Technology», «SANY Heavy Machinery», «Sinopharm», «Huzhou Zhexiang Mechanical Technology Co. Ltd.», «Jingpai Chizhengtang Pharmaceutical Co. Ltd.», «Wei Gao», «Tianjin Kaiteng Investment Co. Ltd.», «Nuchtech» ва бошқа қатор компаниялар бор.

«Олиб борилган фаол саъй-ҳаракатларнинг натижаси ўлароқ, Пекиндан қарийб 4 тонна ҳажмдаги тиббий воситалар Тошкентга етказиб берилди.

Бу – юқори сифатли тиббий ниқоблар, ПЦР тестлар учун реагентлар, масофадан туриб текшириш имконини берадиган мобил термометрлар, тиббий ҳимоя комбинезонлари, қўлқоп ва кўзойнаклардан иборат.

Хитойнинг турли провинциялари ва шаҳарларидаги шериклардан коронавирус касаллигига қарши курашда жуда зарур бўладиган турли дори-дармон, тиббий восита ва ускуналарнинг Ўзбекистон элчихонасига келиши давом этмоқда», – дейилади элчихона ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон томони 12 февральва 3 марткунлари Хитойга инсонпарварлик ёрдами жўнатган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитойдан 4 тоннага яқин тиббий воситалар олиб келинди