date

Ўзини ўйлаш — эгоизм эмас, руҳий саломатлик гарови

Ўзини ўйлаш — эгоизм эмас, руҳий саломатлик гарови
Кўпчилик ўз манфаатини ўйлашни эгоизм деб ҳисоблайди. Жамият фидойилик ва ўзини қурбон қилишни идеал сифатида кўрсатади. Бироқ психологлар бундай ёндашув ҳар доим ҳам соғлом эмаслигини таъкидлайди.

Мутахассислар фикрича, одамнинг ўз чегараларини белгилаши, дам олишга вақт ажратиши ва “йўқ” дейишни ўрганиши — руҳий барқарорликнинг асоси ҳисобланади. Доимий равишда бошқаларга мослашиш эса чарчоқ, ички норозилик ва депрессияга олиб келиши мумкин.

Georgetown университети тадқиқотлари шуни кўрсатдики, бошқаларга ёрдам бериш миянинг эмпатия билан боғлиқ қисмларини фаоллаштиради. Бироқ бу жараён фақат инсон ўзини ҳам асраса, ижобий таъсир кўрсатади.

Шунингдек, ўзини ўйлаш ҳаёт сифатини оширади — одам ўзини тинглай бошласа, қаерда ишлаш, ким билан мулоқот қилиш ва қандай яшашни онгли равишда танлайди. Бу эса шахсий ўсишга, ижодий кучнинг ортишига ва янада мазмунли ҳаёт кечиришга ёрдам беради.

Ўзини ўйлаш — бу ўзини бошқалардан устун қўйиш эмас, балки соғлом ва бахтли бўлиш орқали улар билан яхшироқ муносабат қуриш имконидир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Ўзини ўйлаш — эгоизм эмас, руҳий саломатлик гарови