date

Кредит қарзи туфайли «KIA Sportage» мусодара қилинди

Кредит қарзи туфайли «KIA Sportage» мусодара қилинди
Мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлими томонидан тижорат банки фойдасига 200 миллион сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги суд қарори ижро этилди.
Қарздор А.С. кредит мажбуриятларини бажармагани сабабли, суд унинг гаровдаги мулки — «KIA Sportage» автомобилини ундирувга қаратиш ҳақида қарор чиқарди.
МИБ ходимлари томонидан А.С. бир неча бор огоҳлантирилганига қарамай, у қарздорликни тўлашдан бош тортган ва гаровдаги автомобилни яшириб юрган. Шу сабабли автомобиль қидирувга берилди.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли «KIA Sportage» автомобили Зомин тумани марказида ҳаракатланаётганлиги аниқланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.
Автомобиль электрон онлайн аукционда сотилиб, тушган маблағдан қарздорлик тўлиқ қопланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кредит қарзи туфайли «KIA Sportage» мусодара қилинди