
АҚШнинг Колорадо штатида жойлашган Радиа компанияси “WindRunner” деб номланган дунёдаги энг катта юк самолётини қуришни режалаштирмоқда. Ушбу самолёт айнан улкан шамол қурилмаларининг йирик қанот элементларини етказиб бериш учун мўлжалланган бўлиб, бу лойиҳа қуруқликдаги шамол энергетикаси салоҳиятини сезиларли кенгайтириши мумкин.
WindRunner лойиҳасига қарийб 150 миллион доллар сармоя жалб этилган. Самолёт 108 метр узунликка ва 80 метр қанот кенглигига эга бўлади. У битта 105 метрли ёки иккита 95 метрли турбина пичоғини ташишга қодир бўлади. Қурилиш режалари бўйича, у 1800 метрли шағалли учиш-қўниш йўлакларига ҳам мослаштирилади.
Мутасаддилар лойиҳанинг муваффақияти энергетика ва ҳарбий юк ташиш бозорида катта бурилиш ясашини таъкидламоқда. Шунингдек, АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳам самолётдан ҳарбий юк ташишда фойдаланиш имкониятларини ўрганишни бошлаган.
Ҳозирча лойиҳа фақат елвизак туннелидаги кичик модел синовлари босқичида, бироқ компания 2030-йилгача биринчи реал парвозни амалга оширишни режалаштирмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар