date

150 евро тўлаб тўйга борасиз — лекин ўзингизнинг эмас!

150 евро тўлаб тўйга борасиз — лекин ўзингизнинг эмас!

Францияда тўй анъаналарига янгича ёндашув таклиф этилди. "Invitin" номли стартап орқали энди хоҳловчилар таниш бўлмаган жуфтликларнинг тўйида меҳмон сифатида иштирок этишлари мумкин. Бу хизмат учун ўртача 150 евро тўлаш талаб қилинади.

Стартап асосчиси Катя Лекарскининг сўзларига кўра, ҳар бир тўйда 5-10 нафаргина бегона меҳмон бўлишига рухсат берилади. Бу эса нафақат тўй эгаларига харажатларни қисман қоплаш имконини беради, балки меҳмонлар учун ҳам ноодатий маданий тажриба саналади.

Париждаги тўй кўргазмасида бу ғоя билан танишган жуфтлик — Жаннифер ва Пауло — ўз тўйларига 5 нафар бегона меҳмонни таклиф қилишга қарор қилган. Улар:

  • Меҳмонларни махсус иловадаги профиллар орқали танлашган;

  • Ҳар бир меҳмон 150 евро тўлаб, тўйда бутун кун иштирок этади;

  • Меҳмонлар таркибида бир жуфтлик ва уч нафар эркак бор;

  • Асосий мақсад — нафақат харажатларни камайтириш, балки кутилмаган танишув ва қувончли муҳит яратиш.

Жаннифернинг таъкидлашича: «Бу пул масаласи эмас, балки атмосферани бойитиш ҳақида. Биз экстравертмиз ва бундай янгича форматни хуш кўрамиз».

Шунингдек, келин ва куёв тўйдаги аёллар ва эркаклар сонидаги номутаносибликни ҳам бегона меҳмонлар ҳисобига бартараф этмоқчи. Бу янгилик Францияда кенг қизиқиш уйғотди ва эҳтимол, бошқа мамлакатларда ҳам пайдо бўлиши мумкин.


Манба: Pravilamag

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 150 евро тўлаб тўйга борасиз — лекин ўзингизнинг эмас!