23:18 / 02.09.2020
5 479

Хавфли касалликнинг оддий давоси топилди

Хавфли касалликнинг оддий давоси топилди
Фото: «Yandex.uz»
Австралиялик олимлар саратонга қарши курашадиган янги дорини кашф этишди. Тадқиқот натижалари лаборатория шароитида асалари заҳри кўкрак безидаги тажовузкор саратон ҳужайраларини ҳалок қилишини кўрсатди. Бу ҳақда «Proceedings of the National Academy of Sciences» журнали хабар берган.

Таркибидаги мелиттин моддаси даволаш қийин бўлган онкологик касалликларнинг икки турига қарши самарали курашади.
Статистикага кўра, йилига 40 минг аёл метастатик кўкрак саратони туфайли ҳаётдан кўз юмади.

Олимлар 300 та асалари ва қовоғари заҳрини синаб кўргач, заҳарнинг муайян миқдори бошқа ҳужайраларга минимал зарар етказган ҳолда бир соат ичида саратон ҳужайраларини нобуд қилишини аниқлашди. Шунингдек, мелиттиннинг ўзи мустақил равишда саратон ҳужайраларининг ўсишини издан чиқариши ва «ўчириши» исботланди. Энг муҳими, бу моддани синтетик йўл билан ҳосил қилиш мумкин.

Асалари заҳрида кўкрак саратонида фойдали модда бор.
«Бу одам касалликларини даволашда табиий маҳсулотларнинг қанчалик фойдали эканлигига яна бир ажойиб мисол бўлди», — дея таъкидлашди мутахассислар.

Аввалроқ асалари заҳри саратоннинг меланома каби бошқа турида ёрдам бериши мумкинлиги аниқланганди. Тадқиқотчилар Ғарбий Австралиядаги Гарри Перкинс тиббий тадқиқотлар институтида олиб борилган. Энди янги дорини беморларга таклиф этишдан олдин яна бир қанча илмий изланишлар ва тажрибалардан ўтказиш қолди, холос.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хавфли касалликнинг оддий давоси топилди