
Бугун Мажбурий ижро бюроси ҳамда ИИБ ЙҲХБ Наманган вилоят бошқармаси ҳамкорлигидаги рейд давомида йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам равишда бузган ва умумий ҳисобда 29 та тўланмаган маъмурий жаримаси мавжуд бўлган хорижий автомашина аниқланди ва жарима майдонига жойланди.
Қўшма рейд тадбирлари давомида мазкур транспорт воситаси электрон кузатув тизимлари орқали аниқланиб, белгиланган тартибда тўхтатилди. Текширув натижасида мазкур автомашина эгасига 29 та жарима қарорлари қабул қилингани ва улар белгиланган муддатда тўланмагани маълум бўлди.
Айни пайтда транспорт воситаси жарима майдонига жойланиб, жарималар тўлиқ ундирилгунга қадар эгасига қайтарилмайди.
Шу ўринда, МИБ ва ИИБ ЙҲХБ вилоят бошқармаси жамоатчиликка мурожаат қилиб, барча ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишга ва ўз вақтида маъмурий жарималарни тўлашни сўрайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар