
АТБ “Капиталбанк” “Капитал 24” ЧБФ смартбанки томонидан О.О.га автомобиль сотиб олиши учун 98,1 млн сўм миқдорида кредит ажратилган эди.
Аммо фуқаро кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини белгиланган муддатларда бажармаган.
Қонунчиликда эса мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда низо суд тартибида кўриб чиқилади.
Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2025 йил 19 январдаги қарорига асосан кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Тупроққалъа тумани бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор ушбу қарздорликни тўлаш юзасидан бир неча бор огоҳлантирилган.
Гаровдаги транспорт воситаси тақиққа олиниб, хатланган.
Эндиликда қарздорлик тўланмаганлиги сабабли гаров таъминоти сифатида қўйилган транспорт воситаси электрон онлайн аукцион савдосига сотиш учун чиқарилган бўлиб, сотувдан тушган маблағ қарздорликни қоплашга йўналтирилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар