date

Энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади

Энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади
Ўзбекистонда “Мактаб – техникум (лицей) – университет” тамойили асосида кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Келтирилишича, 2025/2026-ўқув йилидан тегишли таълим дастурлари бўйича амалий машғулот ва лаборатория ишларининг камида 25 фоизи хорижий профессор, халқаро сертификатга эга профессионал мутахассислар томонидан ўтказилади.

2025 йил 1 сентябрдан тажриба-синов тариқасида “мактаб – техникум (лицей) – университет” тамойили асосида кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилади. Бунда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 250- ва 273-сонли умумтаълим мактаблари университетга бириктирилади ва университет:
  • ҳар ойда 1 маротаба 7–9-синф ўқувчиларини уларнинг қизиқишлари доирасида белгиланган соҳаларга оид мавзуларни университет лабораторияларида дарсдан ташқари машғулот сифатида ўқитади;
  • ўқувчиларнинг университет лабораторияларига хавфсиз бориб келишини таъминлайди.

Ўқишга кира олмаган мактаб битирувчилари ҳамда техникум ва олийгоҳларни тугатаётган талабаларни банд этиш бўйича 2 та алоҳида дастур қабул қилинди. Шу мақсадда “Алоқабанк” ва “Миллий” банкка 300 миллион доллар ажратилди. Улар “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида 100 минг ёшларни, “Келажакка қадам” орқали 140 минг олийгоҳ битирувчисини даромадли иш билан таъминлашга масъул бўлади.

Бандлик вазирлиги Савдо-саноат палатаси “Миллий” банк билан бирга олийгоҳ, техникум, касбий таълим битирувчиларини иш берувчилар билан боғлайдиган платформани ишга туширади. Бандлик, Мактаб, Олий таълим вазирликлари “Ҳаракатда даромад” электрон тизимини яратиб, таътилдаги 3 миллион ёшларни малака талаб қилмайдиган ишлар билан банд қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади