date

Ҳештег тарихи: @ белгидан глобал трендгача

Ҳештег тарихи: @ белгидан глобал трендгача
Интернет ва ижтимоий тармоқлар даврида "ҳештег" атамаси кундалик сўзга айланди. Бир қарашда оддий # белгиси ортида бутунлай янги коммуникация маданияти яширинган. У қандай пайдо бўлди? Нега бу белги жаҳон миқёсида шунчалик оммалашди?

Ҳештег — бу сўз ёки ибора бўлиб, унинг олдига # (решётка, фунт белгиси) қўйилади. Масалан: #мусиқалар, #Uzbekistan, #WorldCup. Бу белги интернетда маълумотларни категориялаш, гуруҳлаш ва осон излаш учун ишлатилади.

Ҳештег тушунчаси илк бор 2007 йилда пайдо бўлган. Twitter (ҳозирги X) ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Крис Мессина (Chris Messina) 2007 йил 23 августда қуйидаги твитни жойлаштирган:

"how do you feel about using # (pound) for groups. As in #barcamp?"

Бу — тарихдаги биринчи ҳештег ҳисобланади. Мессина Twitter раҳбариятига расман ҳештег функциясини жорий этишни таклиф қилган, аммо улар бу ғояга шубҳа билан қарашган. Бироқ фойдаланувчилар ўзаро хабар алмашувда ҳештегни кенг қўллай бошлашган.

Ҳештег 2009 йилда Twitter’нинг расмий функцияси сифатида жорий этилди. У вақтдан бошлаб:
-. Instagram (2010)
- Facebook (2013)
- TikTok ва бошқа тармоқларда ҳам ҳештеглар қўлланила бошланди.

2010 йилдаги #IranElection, 2011 йилдаги #ArabSpring ва 2014 йилдаги #BlackLivesMatter каби ижтимоий ва сиёсий ҳаракатлар ҳештег орқали глобал муҳокама майдонига айланди.

Қизиқарли фактлар:
1. Instagram'даги энг машҳур ҳештег — #love, миллиардлаб постда қўлланган.
2. Хитойда Weibo платформасида ҳештег # эмас, #话题# кўринишида, яъни икки томондан # билан ўралган мавзуларда ишлатилади.
3. Twitter ҳар йили энг кўп ишлатилган ҳештеглар бўйича рейтинг эълон қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Ҳештег тарихи: @ белгидан глобал трендгача