23:30 / 17.09.2020
2 109

Сергелида йирик халқаро университет қурилишига тамал тоши қўйилди (фото)

Сергелида йирик халқаро университет қурилишига тамал тоши қўйилди (фото)
17 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида "Minerva World of Knowledge" халқаро университети қурилиши учун тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маросимда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, "Minerva World of Knowledge" лойиҳа раҳбари Мурали Лал Жалан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.

Тадбирда хорижий инвесторлар лойиҳа тақдимотини ҳам ўтказди. Маълум қилинишича, бу ерда 10 000 дан зиёд талабага мўлжалланган, хорижнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишловчи университет қурилади.

Асосий бино 2021 йилнинг сентябрида қуриб битказилади ва кейин 5 йил давомида бошқа кампуслари, спорт мажмуаси, кутубхонаси ва талабалар турар жойлари бунёд этилади.

Илк талабалар 2021 йилда қабул қилинади. Бу ерда аввалига ахборот технологиялари ва менежмент соҳаларида мутахассислар тайёрланиши кутилмоқда.

«Халқаро университетимизда АҚШ ва Англиядаги энг нуфузли олий таълим даргоҳларидаги талабгир касбларга ўқитиш бўйича йўналишлар очилади, ҳозир улар билан бу борада музокаралар олиб боряпмиз. Ўқитувчиларнинг асосий қисми ҳам чет элдан таклиф этилади», – деди лойиҳа раҳбари Мурали Лал Жалан.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов ва "Minerva World of Knowledge" лойиҳа раҳбари Мурали Лал Жалан
Халқаро университет – Сергелида қуриладиган Minerva City мажмуасининг бир қисми. Лойиҳа доирасида яқин 5 йилда университет кампуси ва талабалар шаҳарчасига туташ ҳудудда савдо ва турар жой мажмуалари қурилади.

Аввалроқ лойиҳа қиймати 500 млн доллар бўлиши маълум қилинганди. Minerva City 100 гектар майдонни эгаллаши кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергелида йирик халқаро университет қурилишига тамал тоши қўйилди (фото)