Юлдуз Усмонова қўшиғини айтган хонанда жаримага тортилди

1 дақиқа ўқиш117.1K
Юлдуз Усмонова қўшиғини айтган хонанда жаримага тортилди

Ниҳол мукофоти совриндори, ёш ва истеъдодли хонанда Гулжаҳон Холхўжаева муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги расмий маълумот берди.

Вазирликка Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамоат бирлашмаси томонидан мурожаат келиб тушган. Унда халқ орасида “Саломий” тахаллуси билан танилган шоир Абдусаид Абдусаломовга тегишли “Сенмидинг” номли шеър муаллифнинг рухсатисиз ижро этилгани ҳақида сўз борган.

Ўрганиш жараёнида маълум бўлишича, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ижросида оммалашган “Сенмидинг” қўшиғининг шеърий матнини Гулжаҳон Холхўжаева муаллифнинг розилигисиз ижро этган. Бу ҳолат юзасидан унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди қарорига кўра, хонанда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177^1-моддаси (муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни бузиш)нинг 1-қисмига мувофиқ жарима жазосига тортилди.

Маълумот учун, амалдаги қонунчиликка кўра, муаллиф ҳуқуқбузардан фақат зарарни қоплашни эмас, балки базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон тўлашни ҳам талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Мутахассислар таъкидлашича, муаллифлик ҳуқуқини ҳурмат қилиш ва ижодкор меҳнатига адолатли муносабатда бўлиш санъат оламининг барқарор ва соғлом ривожланиши учун жуда муҳим.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?