date

“Умра – 2025/26” мавсуми илк зиёратчилар Саудия Арабистонига йўл олди

“Умра – 2025/26” мавсуми илк зиёратчилар Саудия Арабистонига йўл олди

  14-август куни “Умра – 2025/2026” мавсумининг биринчи гуруҳи бўлган зиёратчилар Тошкент халқаро аэропортидан “Узбекистан Airways” рейси орқали Жидда шаҳрига учиб кетди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизматининг маълум қилишича, бу сафар 240 нафар ҳамюртимиз муқаддас зиёратларни амалга ошириш учун йўлга чиқди.

Дастурга кўра, зиёратчилар аввал Мадина шаҳрида 3 кун давомида истиқомат қилади. Бу вақт ичида улар Пайғамбаримиз (с.а.в.) масжиди ва шаҳар атрофидаги муборак жойларни зиёрат қилади. Кейинчалик эса Макка шаҳрига йўл олиб, 7 кун давомида умра амалларини адо этишади.Ташкилотчилар зиёратчиларнинг қулай ва хотиржам бўлиши учун барча шароитларни яратган. Мадинада меҳмонлар “Гранд Шаҳба” меҳмонхонасида, Маккада эса “Ал-Айям Элите” ва “Мармара Ҳотел” каби замонавий шинам меҳмонхоналарда жойлаштирилади. Ҳар куни 3 маҳал иссиқ овқат, турли ширинликлар ва янги мевалар билан таъминланади.

Умра сафари давомида гуруҳга тажрибали ишчи ходимлар, таниқли имом-хатиблар ва малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилади. Уларнинг вазифаси зиёратчиларнинг сафар давомида руҳий ва жисмоний тинчлигини таъминлашдир.Асосий зиёратлардан ташқари, дастур доирасида Жидда шаҳридаги Қизил денгиз соҳилига саёҳат ҳам режалаштирилган. Бу эса зиёратчиларга нафақат руҳий, балки маданий жиҳатдан ҳам бой таассуротлар тақдим этади.

Мутасаддилар таъкидлашича, ушбу сафар Умра мавсумининг бошидаги энг йирик ташкиллаштирилган гуруҳлардан бири бўлиб, барча зиёратчилар учун бу сафар унутилмас хотирага айланиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Умра – 2025/26” мавсуми илк зиёратчилар Саудия Арабистонига йўл олди