Товон терисининг ёрилиши кўпчилик учун, айниқса, ёз мавсумида сезиларли муаммога айланади. Бу нафақат кўриниш жиҳатидан ноқулай, балки соғлиқ учун ҳам хавфлидир. Ёрилган товон орқали инфекция кириши мумкин.
Энг кенг тарқалган сабаб — терининг қуриши. Намлик етишмаслиги натижасида терининг эластиклиги йўқолади, қаттиқлашади ва майда ёриқлар пайдо бўлади.
Нотўғри пойабзал танлаш ҳам асосий омиллардан бири. Қаттиқ ёки ҳаво ўтказмайдиган пойабзал терини эзади ва ишқалайди.
Узоқ вақт оёқда туриш, ортиқча вазн, қандли диабет каби касалликлар ҳам товон ёрилишига олиб келиши мумкин. Витамин A, E ва Омега-3 етишмаслиги ҳам сабаблар қаторида.
Даво сифатида оёқ гигиенасига амал қилиш, илиқ сувли ванна ва юмшатувчи кремлар қўллаш тавсия этилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар