date

Ёш келиннинг тўй сепи қонун йўли билан қайтарилди

Ёш келиннинг тўй сепи қонун йўли билан қайтарилди

Андижон вилояти Булоқбоши туманида истиқомат қилувчи ёш келиннинг тўйда олиб келган қимматбаҳо сеп анжомлари яна ўз соҳибасига қайтарилди.

Мажбурий ижро бюроси туман бўлимига келиб тушган ижро ҳужжатига кўра, ундирувчи Д.М. манфаати йўлида қарздор С.М. томонидан келинликка берилган барча мол-мулкни қайтариш белгиланган.

Ҳужжатда 44 турдаги буюмлар рўйхати мавжуд бўлиб, унда турли тўй кийимлари, маиший техника воситалари, ошхона анжомлари ва уй жиҳозларигача ёзилган. Ижро жараёнида бюро ходимлари ушбу буюмларни аниқлаб, ҳужжатда кўрсатилган ҳолда эгасига топширишни таъминлади.

Бюро вакилларининг саъй-ҳаракатлари туфайли келиннинг узатувда олиб келган барча жиҳозлари, кийим-кечаклари ва анжомлари яна ўз хонадондаги ўрнини топди. Маҳаллий фуқароларнинг айтишича, бу воқеа адолат ва қонун устуворлиги ёрқин намунаси бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ёш келиннинг тўй сепи қонун йўли билан қайтарилди