21:50 / 26.11.2020
2 910

Коронавирусга қарши витаминлар: касалликка чалинмаслик учун рационни қандай тузиш керак?

Коронавирусга қарши витаминлар: касалликка чалинмаслик учун рационни қандай тузиш керак?
Фото: Cosmopolitan
Совуқ ҳаво ҳамиша шамоллашни қўзғатадиган мавсумдир. Айниқса, пандемия авжига чиққан вақтда ҳар бир инсон ўзини аввалгига қараганда кўпроқ эҳтиёт қилиши керак. Ҳароратнинг пасайиши ва қуёш нурининг камайиши касалликка чалиниш эҳтимолини оширади. Маълумотларга кўра, одамларнинг 40 фоизи шамоллашга мойил. У ҳолда, қолган 60 фоиз соғлом инсонлар орасида бўлиш учун нима қилиш керак?

Коронавирусдан ҳимояланиш бугунги куннинг энг долзарб муаммосига айланди. Шифокорлар ҳалигача ушбу касалликнинг аниқ давосини ишлаб чиқмаганлиги вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Шунингдек, касаллик ҳар бир беморда турлича кечиши ҳам мутахассисларни ўйлантирмоқда. У кимдадир енгил, бошқасида ўлим билан якун топиши ҳар ким ўзи учун ҳимояланиши муҳимлигини англатмоқда.

Овқатланишни назорат қилиш ва жисмоний фаолликни ошириш
Бунинг учун рационни қайта кўриб чиқиш керак. Осон ҳазм бўладиган, тозаланган ва аралаш ёғларни максимал даражада чиқариб ташлаш зарур.

Бунинг ўрнига:
- Кўпроқ янги яшил сабзавотлар ва C витаминига бой турли хил кўкатлар;
- Тўйинмаган ёғ кислоталари, зайтун мойи;
- Кунлик жисмоний машқлар, камида 10 000 қадам пиёда юриш, шунингдек, сузиш ва бошқа машғулотларни бажариш керак.

Витаминлар мувозанатини сақлаш
Албатта, кучли иммунитет витаминлар истеъмолисиз бўлмайди. Буларга А, B, C, D, E витаминлари киради.

Замонавий маҳсулотлар таркибида витаминлар етарли даражада эмас. Кун давомида қабул қилинган витаминлар эса танага тақсимланади ва эртанги кун учун яна керак бўлади. Шуни ёдда тутиш керакки, табиий маҳсулотлар таркибидаги витаминлар организмга яхши сингади. Шунингдек, алоҳида витамин қадоқларига ҳам эътиборли бўлиш керак. Уларнинг шаклидаги ўзига хос хусусият шундаки, улар организмда ҳаракатланиши давомида йўқотишларга дуч келмайди. Ҳужайралар томонидан максимал даражада сўрилади.

«Антиковид» витаминлар тўплами иммунитетга фойдали бўлиб, унга қуйидагилар киради:
- Терининг ҳимоя вазифасини қўллаб-қувватловчи липосомал C витамини;
- Иммунитет ҳужайраларининг ўз вақтида фаоллашишига боғлиқ D3 витамини;
- Нафтохинонларни ўз ичига олган чумоли дарахтининг қобиғи, улар патоген микроорганизмларнинг фаолиятига халақит беради;
- Иммунитет тизимининг фаоллашишига таъсир қилувчи селен;
- Вирус ва микробга қарши саримсоқ.

Витаминларни шунчаки қабул қилиш етарли эмас. Қабул қилиш режимига риоя қилиш зарур. Шунингдек, организмдаги ресурсларга эҳтиёт бўлиш, шахсий гигиенани унутмаслик керак.

Суюқлик режимини тиклаш
Кун давомида керакли миқдорда суюқлик ичиш организм учун жуда муҳим. Сув ва иммунитетнинг ўзаро алоқаси мавжуд. Тананинг 70-80 фоизи сувдан иборат ва агар у етарлича қабул қилинмаса, қоннинг қуюқлашиши, ҳужайралараро суюқликнинг камайиши кузатилади.

Қон танада ташувчи вазифасини бажаради. У кислород, озиқ моддалар ва ҳужайралар ҳаёти учун зарур бўлган барча нарсаларни етказиб беради. Агар қон қуюқ бўлса, унда жараён бузилади ва натижада танада ҳимоя қилиш тезлиги, яъни иммунитет пасаяди.

Агар ушбу оддий ҳаракатлар одат тусига кирса ва иммунитетни доимо сақлаб туриш учун сифатли витамин комплексларини қабул қилиш бошланса, вирусга «тутилиш» хавфи анча камаяди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусга қарши витаминлар: касалликка чалинмаслик учун рационни қандай тузиш керак?