date

Назоратчи мутахассис “сифатсиз ғишт” баҳонасида пора билан ушланди (видео)

Назоратчи мутахассис “сифатсиз ғишт” баҳонасида пора билан ушланди (видео)
Самарқандда назорат инспекцияси вакили қонунни ўзи бузди — Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги назорат инспекциясининг вилоят бўлимида фаолият юритган бош мутахассис пора билан ушланди, деб хабар берди ДХХ.

Маълумотларга кўра, у Пахтачи туманида жойлашган хусусий ғишт заводида текширув ўтказиш чоғида уйдирма далилларни асос қилиб, гўёки 226 миллион сўмлик сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқарилганини айтган. Аслида эса бундай кўламда камчилик қайд этилмаган.

Мутахассис завод раҳбариятини жарима ҳақида ҳужжат тузиш вақтида шантаж қилиб, 226 миллион сўмлик жаримани 25 миллионгача тушириш эвазига 3 минг доллар талаб қилган.

ДХХнинг тезкор ҳаракатлари натижасида, у ўз хизмат хонасида 2500 долларни пора сифатида олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди асосида иш қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ишлари давом этмоқда.

Бундай ҳолатлар кўпчиликни ўйлантириши турган гап: назорат қилиш вазифаси юклатилган шахслар ўз манфаати учун масъулиятни қандай топташи мумкин? Сиз бу ҳақда нима деб ўйлайсиз?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Назоратчи мутахассис “сифатсиз ғишт” баҳонасида пора билан ушланди (видео)