date

Ер майдони ўз ҳолига қайтарилди

Ер майдони ўз ҳолига қайтарилди
ФИБ Яккасарой туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор фуқаро Б.Я. зиммасига Янгиҳаёт тумани Машъал МФЙ ҳудудида жойлашган 145 кв.м. ер майдонига қарздор томонидан ноқонуний қурилма қурилган, шунингдек, мазкур ноқонуний қурилмаларни фуқаро ўз ҳисобидан бузиши тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Янгиҳаёт туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Қарздор фуқаро ноқонуний равишда эгаллаб олган ер майдонини қонун талаби асосида ихтиёрий равишда ўз ҳолига келтирмаганидан сўнг, Бюронинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси Қ.Мардиев томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор фуқаро томонидан ноқонуний қурилма тўлиқ бузилиб, 145 кв.м. ер майдони ўз ҳолига қайтарилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ер майдони ўз ҳолига қайтарилди