07:00 / 28.11.2020
2 024

Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олиш ваколати ИИВдан хусусий секторга берилиши кутилмоқда

Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олиш ваколати ИИВдан хусусий секторга берилиши кутилмоқда
Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олиш ваколатининг Ички ишлар вазирлигидан хусусий секторга берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Азиз Икромовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида берган ахборотида айтиб ўтилди, деб маълум қилди депутат Расул Кушербаев.

Вазир ўринбосарининг билдиришича, ҳужжат лойиҳасига кўра, имтиҳон олишга мослашган автодромлар ва имтиҳон олиш тизими тўлиқ хусусий секторга берилади ва ИИВ буни мониторинг қилиб боради. Бу жараённинг 2021 йилда амалга оширилиши кутилмоқда.

«Умид қиламизки, бу ҳайдовчилик масъулиятини ошириб, йўлларимизда маданиятли ҳайдовчилар кўпайишига хизмат қилади», — дея қўшимча қилган депутат.

Аввалроқ «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистонда 16 ёшдан автомобиль бошқаришга рухсат бериш ҳақида петиция эълон қилинганди.

ИИВ ЙҲХББ мазкур петицияга муносабат билдириб, 16 ёшли болаларда ҳали «мен» деган фикр сўнмаган бўлиши, мақтанишни, олифталикни яхши кўриши, бунинг оқибатида эса йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик, менсимаслик ёки қасддан тенгдошларига, дўстларига автомобилини мақтаниш учун йўл ҳаракати қоидаларига қарши ҳаракат қилиши мумкинлиги ҳақида айтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олиш ваколати ИИВдан хусусий секторга берилиши кутилмоқда