Асус РОГ Сертифиед дастури доирасида оператив хотира бозорига кирди

Асус компанияси РОГ Сертифиед дастурини расман ишга туширди. Эндиликда учинчи томон ишлаб чиқарувчилари РОГ бренди остида оператив хотира модулларини чиқаришлари мумкин. Гарчи аввалроқ Асус бундай режаларни рад этган бўлса-да, компания амалда оператив хотира бозорига қадам қўйди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ушбу туркумдаги илк маҳсулот Хитойнинг Бивин компанияси томонидан ишлаб чиқилган 48 GB ҳажмли DDR5 хотира тўпламидир. КЛ26 кечикиш вақтига эга бўлган ушбу қурилма СК Ҳйних чиплари асосида яратилган ҳамда Intel ХMP ва AMD ЭХПО профилларини қўллаб-қувватлайди. Ҳозирда маҳсулот Хитой бозорида 880 доллар атрофидаги нархда сотилмоқда.
Бивин дастурнинг илк ҳамкори ҳисобланади. Асус маълумотларига кўра, РОГ Сертифиед дастурига Corsair, Г.Скилл, АДАТА, Лехар, Силикон Повер ва Апасер каби яна 14 та йирик ишлаб чиқарувчи қўшилган. Дастурнинг асосий мақсади — РОГ анакартлари учун максимал даражада оптималлаштирилган ва барқарор ишлаш учун қўшимча синовлардан ўтган хотира модулларини тақдим этишдир.
Ҳозирча РОГ Сертифиед дастури фақат Хитой ҳудудида ишга туширилган. Келгусида ушбу ҳамкорлик доирасида чиқарилган маҳсулотлар глобал бозорга ҳам чиқиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!