Тошкент вилоятида мотоцикл ҳайдовчиси 15 ёшли қизни уриб юборди

1 дақиқа ўқиш367
Тошкент вилоятида мотоцикл ҳайдовчиси 15 ёшли қизни уриб юборди

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида мотоцикл иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Маълумотларга кўра, воқеа Амир Темур кўчасида содир бўлган.

2003 йилда туғилган ҳайдовчи мотоцикл бошқариб кетаётган вақтда йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган 2011 йилда туғилган қизни уриб юборган. Ҳодиса оқибатида вояга етмаган пиёда турли тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ижтимоий тармоқларда қиз икки оёғидан айрилгани ҳақида хабарлар тарқалган, бироқ расмий идоралар бу маълумотга ҳозирча изоҳ бермаган.

Эслатиб ўтамиз, 12 май куни ҳам айнан Амир Темур кўчасида икки нафар бола автомобиль уриб кетиши оқибатида жабрланган эди. Уларнинг бири кейинчалик вафот этгани хабар қилинган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?