138 млн сўмлик қарз: қидирувдаги автомобил жарима майдончасига қўйилди

138 млн сўмлик қарз: қидирувдаги автомобил жарима майдончасига қўйилди

Мажбурий ижро бюроси томонидан қарздорликларни ундириш борасида амалий ишлар давом этмоқда.

Асака банк фойдасига қарздордан ундирилиши белгиланган 138 564 682 сўм қарз юзасидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида, ижро ҳужжати бўйича қидирувда бўлган автотранспорт воситаси аниқланди.

Бошқарманинг Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу транспорт воситаси топилиб, белгиланган тартибда жарима майдончасига жойлаштирилди.

Ҳозирда ижро ҳаракатлари қонун доирасида давом эттирилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар