date

Тошкент вилоятидаги тезкор операцияда йирик “опий” канали фош этилди

Тошкент вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши навбатдаги кескин зарба берилди. Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган махсус тезкор тадбир давомида катта миқдордаги наркотик модданинг ноқонуний айланишига чек қўйилди.

Маълум қилинишича, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан олдиндан кузатувга олинган икки нафар гумонланувчи Бўка тумани ҳудудида қўлга туширилган. Терговга қадар текширув жараёнларида уларнинг ҳаракатлари синчковлик билан назорат қилингани айтилади.

Аниқланишича, ушбу шахслар Самарқанд шаҳрида яшовчи 24 ва 25 ёшли фуқаролар бўлиб, уларнинг ёнидан жами 5 килограмм 160 грамм “опий” гиёҳвандлик моддаси топилган. Мутахассислар фикрича, бу миқдордаги наркотик восита “қора бозор”да жуда катта қийматга эга ҳисобланади.

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур заҳри қотил модда қўшни давлатлардан бири ҳудуди орқали контрабанда йўли билан мамлакатимизга олиб кирилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳозирда ушбу жиноий тармоқнинг бошқа иштирокчилари ва етказиб бериш занжирини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

Тезкор тадбир натижасида қўлга олинган гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, улар қамоққа олинган. Айни пайтда ҳолат юзасидан кенг қамровли тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланишига қарши бундай операциялар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва ёшларни зарарли иллатлардан асрашда муҳим аҳамият касб этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятидаги тезкор операцияда йирик “опий” канали фош этилди