14:18 / 10.12.2020
3 386

Ўзбекистонда Хитой вакцинаси билан эмлаш бошланди

Ўзбекистонда Хитой вакцинаси билан эмлаш бошланди
Иллюстратив фото
Хитойдаги Ўзбекистон элчихонаси ёрдамида Ўзбекистонга Zhifei компанияси томонидан 6000 дона синов вакцинаси (50% ҳақиқий вакцина, 50 % плацебо), 12 минг дона ПЗР тестлар, 8 минг дона антитаналарни аниқловчи тестлар ҳамда барча ишлатиладиган ёрдамчи материаллар (шприц, ниқоб, кўзойнак, криопробиркалар, ҳомиладорлик тестлари) олиб келинди.

Клиник синовларни ўтказиш учун жами 5 минг нафар кўнгиллилар танлаб олинди. Жараённинг этик жиҳатларини эътиборга олган ҳолда кўнгиллиларнинг шахси ошкор қилинмаслигига келишилди.

Ўз навбатида, Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компаниясининг 8 нафар мутахассислари Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги Вирусология илмий-тадқиқот институти ходимлари билан биргаликда синов ўтказиладиган поликлиникалари врач ва ҳамширалари учун вакцинация тадбирларини амалга ошириш бўйича тренинглар ўтказдилар.

Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компаниясининг Ўзбекистонда III фаза синовларидан ўтаётган вакцинаси ҳисобланади.

Ушбу вакцина I ва II фаза клиник синовларда нисбатан юқори хавфсизлик профилига эгалигини намоён этди. Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбариятининг 20 та кўнгилли оила аъзолари Хитойдан олиб келинган рекомбинант вакцина билан биринчи дозада эмланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда Хитой вакцинаси билан эмлаш бошланди