Европа футболида ўз ғоялари ва ақлли тактик ёндашуви билан танилган “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола янги мавсум учун ҳужум чизиғини янада кучайтириш ниятида экани маълум бўлди. Унинг диққат марказида ҳозирда “Милан” клуби шарафини ҳимоя қилаётган португалиялик маҳоратли вингер Рафаэль Леау турар экан, бу ҳолат катта қизиқиш уйғотди, деб ёзади Fichajes.
Нашр тарқатган маълумотларга кўра, “шаҳарликлар” деб ном олган англияликлар жамоаси 26 ёшли Леау учун тахминан 100 миллион евро миқдорида жуда жиддий таклиф тайёрламоқда. Гарчи “Милан” клуби ўз юлдузи билан хайрлашиш истагида бўлмаса-да, шунчалик катта молиявий миқдордаги таклиф ҳар қандай клуб раҳбариятини ўйлантириб қўйиши табиий ҳолдир. Ҳаммаси бўлмасада, маблағ ҳозирги замонавий футболда асосий ҳал қилувчи омиллардан бирига айланиб улгурган.
Бундан ташқари, Гвардиоланинг ўзини кўрсатиш, ривожланиш ва янада юқори поғоналарни забт этишга интилган футболчилар учун қай даражада ёрқин имконият экани шубҳасиз. Леаунинг ўзи ҳам айнан Хосеп Гвардиола қўл остида ишлаш имкониятига қизиқиш билдиргани ҳақида маълумотлар мавжуд. Бу унинг трансфер қарорини қабул қилишда муҳим омиллардан бири бўлиши мумкин.
Рафаэль Леаунинг "Милан" клубидаги натижалари унинг қандай даражадаги футболчи эканини тасдиқлаб туради. У жамоа сафида 260 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 70 бор тўпни дарвоза тагига жойлаштирган ва 62 та голли узатма муаллифи бўлган. Бундай кўрсаткичлар ундаги салоҳият ва муваффақиятли трансфер учун тайёр эканини яна бир бор кўрсатади.
Футбол оламидаги сўнгги янгиликлар, трансферлар ва клублар ўртасидаги музокаралар ҳар куни янги сценарийларни тақдим этиб келмоқда. Леаунинг “Манчестер Сити” сафига ўтиши эҳтимоли яқин ҳафталарда янада ойдинлашиши мумкин. Мухлислар эса бу жараёнларни қизиқиш билан кузатиб бормоқда. Лекин аниқ бир нарсани албатта айтиш мумкин — Гвардиола Леау каби футболчи билан ишлашни жуда хоҳлаяпти.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!