Фото: Harper’s Bazaar
Таркибида кофеин бўлмагани сабаб ҳам гиёҳли чойлар организм учун фойдали саналади. Турли ўсимликлар барча аъзолар тизими фаолиятини меъёрлаштириб, уйқу билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилиши, ҳатто қариш жараёнини ҳам секинлаштириши мумкин. Шамоллаш авж олган, касалликларни юқтириб олиш хавфи, айниқса, юқори бўлган куз-қиш мавсумида иммунитетни мустаҳкамловчи, организмни вирус ва бактериялардан ҳимоя қилувчи гиёҳли чойлар ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлади.
Чаканда (облепиха)ли чой
А ва E витаминларга бой бўлган мазкур чой ҳужайраларни зарарли радикаллардан ҳимоя қилиб, яллиғланишни бартараф қиладиган, регенерация жараёнини жадаллаштирадиган табиий антиоксидантларнинг кони экани билан ўзига хосдир. Таркибидаги C витамини ҳисобига иммунитетни яхшилайди, ундаги К витамини эса юрак ва қон томир деворларни мустаҳкамлаб, эластиклигини оширади.
Жўка (липа)дан тайёрланган чой
Жўка (липа)дан тайёрланган чой иммунитетни мустаҳкамлайдиган, терининг гўзал ва соғлом кўринишини таъминлаб, эрта ажин тушишининг олдини оладиган C витаминининг кони саналади. Ундаги флавоноидлар юрак билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиб, ҳазм тизимига ижобий таъсир қилади, организмдан шлак ва токсинларни чиқаради. Ўсимлик таркибидаги эфир ёғи асабларни тинчлантириб, чарчоқ ва зўриқишга қарши самара беради.
Каркаде чойи
Ажиб ранг ва таъмга эга бўлган каркаде артериал қон босимни меъёрлаштириб, қон томирлар деворини мустаҳкамлайдиган антоциан ва рутин моддаларини ўз ичига олади. Каркадедан тайёрланган ичимлик «ёмон» холестеринни эритиб, «яхши»си ишлаб чиқарилишига ҳисса қўшади. C витамин бисёр экани ҳисобига вирус ва касалликларга қарши курашишда ёрдам беради. Ундаги темир, калий, фосфор, натрий, рух ва магний микроэлементлари эса мия фаолияти ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади. Шунинг ҳисобига истеъмолидан кейин диққат қилиш ва иш самарадорлигининг ошиши кузатилади.
Қорағат (смородина) япроқларидан тайёрланган чой
Қорағат (смородина) япроқларида иммунитет ва тери ҳолати учун аҳамиятли бўлган C витаминидан ташқари, бўғимлар саломатлиги учун фойдали бўлган антоцианлар ҳам сероб бўлади. Омега-3 кислотасининг кони экани ҳисобига холестериннинг эриши кузатилади, бу эса юрак-қон томир тизимига ҳам ижобий таъсир қилади. Таркибидаги магний эса асаб тизими фаолиятини меъёрлаштириб, миянинг кислород билан яхши таъминланишига ҳисса қўшади.
Малина япроқларидан тайёрланган чой
Малина япроқларидан тайёрланган ичимлик аёлларга хос касалликлар ва спазмга қарши энг яхши воситалардан бири саналади. Юрак ва ҳазм касалликларини даволашдан ташқари, милк билан боғлиқ муаммоларни ҳам бартараф қилади. Бир қанча фойдали хусусиятларга эга эканига қарамай, буйрак касалликлари, сурункали қабзият, ичаклар ва ошқозонида муаммоси бор, бронхиал астмадан азият чекадиганларга бундай чой ичиш тавсия қилинмайди.
Далачой (зверабой)дан тайёрланган чой
Далачой микробларга қарши фаол курашувчи, ҳатто энг хавфли бактерияларни ҳам йўқ қилувчи мицерен моддасини ўз ичига олади. Ундаги гераниол эса ичаклар билан боғлиқ муаммолардан ташқари, ошқозон касалликларининг ҳам олдини олади. Ушбу гиёҳли чой уйқусизлик, асабийлашиш ва депрессияда яхши самара беради. Таркибидаги C ва B витаминлари моддалар алмашинувини яхшилаб, иммунитетни мустаҳкамлайди.
Момақаймой (қоқи ўт)ли чой
Момақаймойли чой кофеинсиз қаҳва ўрнини босиши мумкинлиги билан ўзига хосдир. Ушбу ичимлик мияга ижобий таъсир қилиб, ичаклар фаолиятини яхшилайди. А витаминининг манбайи экани туфайли кўриш қобилияти билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олади. Хлорафилл мужассам экани сабаб жигар аҳволи ҳам меъёрлашади, А, C ва К витаминлари эса яллиғланишга қарши курашади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди