date

Туркия хоними Эмине Эрдўған Трампдан Ғазо болалари учун ёрдам сўради

Туркия хоними Эмине Эрдўған Трампдан Ғазо болалари учун ёрдам сўради

Туркия биринчи хоними Эмине Эрдўған АҚШ президенти Доналд Трампнинг рафиқаси Мелания Трампга мурожаат қилди. У Меланиядан Исроил бош вазири билан боғланиб, Ғазодаги болалар аҳволи ҳақида гапиришини сўради.

Эмине Эрдўған ўз хатида Мелания Трампнинг яқинда Россия ва Украина болалари ҳақида Владимир Путинга йўллаган мактубидан илҳом олганини айтди. Унинг фикрича, шу каби эътибор Ғазо болалари учун ҳам зарур.

Хатда Эмине Эрдўған: “Сиз 648 нафар украиналик бола ҳақида кўрсатган эътиборингиз Ғазога ҳам татбиқ этилишига ишонаман”, дея таъкидлади. У, шунингдек, Фаластин масаласи дунёда тобора кўпроқ эътироф этилаётганини қайд этди.

Шу кунларда халқаро ташкилотлар Ғазода очлик расмий равишда очарчилик даражасига етганини билдирди. Мутахассислар бу вазият янада оғирлашиши мумкинлигини, бу эса Исроилга гуманитар ёрдамни кўпроқ киритишга босимни кучайтиришини айтмоқда.

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху эса бу хабарларни рад этиб, “Исроил очликни келтириб чиқармайди, аксинча уни олдини олади”, деб жавоб берди. Ғазодаги уруш 2023-йил 7-октабрда Ҳамас ҳужумидан кейин бошланган бўлиб, ҳозирга қадар 62 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия хоними Эмине Эрдўған Трампдан Ғазо болалари учун ёрдам сўради