Дания подшоҳлиги ҳукумати яқинда жамоатчилик эътиборини тортган муҳим қарорни эълон қилди. Давлат раҳбарияти эндиликда китоб савдосидан ундириладиган 25 фоизлик қўшимча қиймат солиғини бекор қилишини маълум қилди. Бу қадамнинг асосий мақсади аҳолини, айниқса ёшлар ва ўсмирларни кўпроқ китоб ўқишга қизиқтириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш ва мамлакатнинг маънавий ҳамда маданий тараққиётига туртки беришдир. Бу ҳақда "The Guardian" нашри хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, ушбу қарор давлат хазинасига йил давомида тахминан 330 миллион крон (яъни 44 миллион евро) атрофидаги маблағнинг йўқотилишига сабаб бўлиши мумкин. Бироқ ҳукумат бундай йўқотишни йўқотиш сифатида эмас, балки миллатнинг маънавий ва маданий келажагига инвестиция сифатида кўрмоқда. Зеро, китоб солиғининг бекор қилиниши китоб нархларини арзонлаштириб, уларни кенг жамоатчилик учун янада оммабоп қилади. Бу эса фуқаролар, айниқса ўсмирлар орасида китобга қизиқиш ва китобхонлик даражасини оширишга хизмат қилади.
Шу билан бирга, ушбу ташаббус Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) эълон қилган ташвишли рақамлардан кейин амалга оширилди. OECD маълумотларида қайд этилишича, Даниядаги 15 ёшли ўсмирларнинг қарийб 24 фоизи оддий матнни ҳам тўлиқ тушуниб ўқишга қийналмоқда. Бу кўрсаткич ўн йил аввалги статистикадан 4 фоиз юқорироқ экани қайд этилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар