date

7 ойда Ўзбекистонда 212 мингдан ортиқ автомобил ишлаб чиқарилди

7 ойда Ўзбекистонда 212 мингдан ортиқ автомобил ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда автомобилсозлик соҳаси бу йил ҳам юқори суръатларда давом этмоқда. Миллий статистика қўмитаси эълон қилган сўнгги маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январь–июль ойлари оралиғида мамлакатда жами 212 156 дона енгил транспорт воситалари (махсус енгил автомобиллардан ташқари) ишлаб чиқарилган.

Ушбу рақам нафақат тармоқнинг самарадорлигини кўрсатади, балки ички бозордаги талабнинг юқори эканини ҳам яна бир бор тасдиқлади.

Русумлар кесимидаги ҳолат

Ҳисоботда қайд этилишича, энг кўп ишлаб чиқарилган модель сифатида Cobalt қайд этилди — 83 167 дона. Ундан кейинги ўринда халқ орасида анъанавий равишда катта талабга эга бўлган Damas турибди — 51 587 дона.

Замонавий кроссовер Tracker эса 26 385 дона билан рейтингда учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Onix (18 734 дона), KIA (14 419 дона) ҳамда сўнгги йилларда маҳаллий бозорда ўз ўрнини топаётган хорижий брендлар — BYD (8 601 дона), Chery (4 838 дона) ва Haval (4 425 дона) ҳам салмоқли ҳисса қўшди.

Албатта, махсус енгил автомобиллар ҳам ўз улушига эга бўлиб, ҳисобот даврида 28 951 дона ишлаб чиқарилгани маълум қилинди.

Автомобил бозори учун аҳамияти

Муттахассислар фикрича, бу кўрсаткичлар мамлакатдаги автомобилсозлик тармоғининг барқарор ривожланаётганидан далолат. Ички бозорни таъминлаш билан бирга, келгусида экспорт ҳажмларини ошириш ҳам асосий мақсадлардан бири сифатида белгиланган.

Шу билан бирга, янги брендларнинг қўшилиши рақобат муҳитини кучайтираётгани, бу эса сифат ва хизмат даражаси янада яхшиланишига олиб келиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Шундай қилиб, 7 ойлик натижалар Ўзбекистонда автомобилсозлик соҳаси нафақат ички талабни қондириши, балки халқаро майдонда ҳам муносиб ўрин эгаллаши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » 7 ойда Ўзбекистонда 212 мингдан ортиқ автомобил ишлаб чиқарилди