date

Қаршида 150 йўловчини ташиган самолёт йўқолди

Қаршида 150 йўловчини ташиган самолёт йўқолди

  Қарши шаҳрида аҳамиятли ва масъулиятли машғулот – парвозларни қидирув ва қутқарув ишлари билан таъминлашга қаратилган ўқув амалиёти ўтказилди. Бундай машғулотлар орқали фавқулодда вазиятларга тайёргарлик даражаси оширилади, ходимлар ва техник воситаларни мувофиқлаштириш кўникмалари синаб кўрилади.

Тадбир сценарийсига кўра, қўнишдан олдинги ҳал қилувчи манёвр пайтида бортида 150 нафар йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган йирик йўловчи самолёти тўсатдан сигнал узатишни тўхтатади ва аэродромдан 12 километр масофадаги радиус ичида радар экранларидан ғойиб бўлади. Бу эса эҳтимолий катта ҳалокат деб баҳоланади.

Шу ҳолатдан келиб чиқиб, олдиндан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган режа ишга туширилади. Унга кўра, белгиланган куч ва воситалар керакли тартибда фавқулодда вазият жойини излаш, аниқлаш ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун йўналтирилади. Бу жараёнда ҳар бир хизмат ўз вазифасини аниқ ва узвий бажариши талаб этилади.

Ўқув машғулотларига умумий ҳисобда 150 нафарга яқин ходим жалб қилинди. Шу билан бирга, турли идора ва хизматлардан иборат тузилмаларнинг 22 та махсус техникаси иштирок этди. Улар орасида Қарши аэропортининг 80 нафар малакали ходими ва 7 та махсус техник қурилмаси ҳам фаол иштирок этди.

Мутахассислар таъкидлашича, бундай машғулотлар хавфсизлик тизимини мустаҳкамлашда, турли вазиятларда тезкор ҳаракат қилишда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, йирик йўловчи самолётлар билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларда аниқ ва жамоавий ҳаракат инсонлар ҳаётини сақлаб қолишда ҳал қилувчи омил бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қаршида 150 йўловчини ташиган самолёт йўқолди