Япония Бош вазири Шигеру Ишиба ва Жанубий Корея Президенти Ли Чже Мён Токиода учрашиб, хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар. Бу Ли Чже Мённинг июн ойида президентликка сайланганидан кейинги Японияга илк ташрифи бўлди.
Томонлар АҚШ билан уч томонлама келишув доирасида ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, мудофаа, иқтисодий хавфсизлик ва сунъий интеллект соҳаларида қўшма лойиҳаларни кучайтиришга келишди. Учрашувда ёшлар алмашинув дастурларини кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Икки давлат Шимолий Кореянинг ядро ва ракета таҳдидларига қарши яқин ҳамкорлик қилишини таъкидлади. Ли Чже Мён аввалроқ Японияга нисбатан танқидий қарашлари билан танилган бўлса-да, Токиодаги музокараларда муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдори эканини қайд этди.
Президент Ли 25-август куни Вашингтонга бориб, АҚШ Президенти Доналд Трамп билан учрашади. Музокараларда Хитой ва Шимолий Корея хавфсизлик масалалари ҳамда Жанубий Кореяда жойлашган АҚШ қўшинлари учун молиявий ҳисса масаласи муҳокама қилиниши кутилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар