date

Фарғонада тамаки савдосига чек қўйилди

Фарғонада тамаки савдосига чек қўйилди

Фарғона вилоятида контрабанда йўли билан олиб кирилган ва ноқонуний равишда сотилиши режалаштирилган тамаки маҳсулотларининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими ва Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир чоғида, аввал судланган шахс — И.И. томонидан “Наврўз” маҳалласидаги нотурар жойда 4 579 қутидан иборат, чет элда ишлаб чиқарилган ва аксиз маркиларисиз тамаки маҳсулотлари сақлаб келингани аниқланган.

Текширув жараёнида барча маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган ва мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳудудий органлар томонидан назорат янада кучайтирилаётгани қайд этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада тамаки савдосига чек қўйилди